Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 16 ёшли йигит иккинчи қаватдан йиқилиши оқибатида танасига иккита арматура кириб кетди
5.02.2022 21:12,  
333

Ижтимоий тармоқларда шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан мураккаб операция ўтказилган жараёни лавҳалари тарқалди. Бу ҳақда ССВ Ахборот хизмати хабар берди.

Видеотасвирда ёш йигитнинг бахтсиз ҳодиса сабаб жиддий жароҳат олгани, тиббиёт ходимлари унинг танасига кириб кетган арматура бўлагини мураккаб жарроҳлик йўли билан чиқариб, беморнинг ҳаётини сақлаб қолгани акс этган. 

Жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 11:00 ларда 16 ёшли Р.С. оғир аҳволда шифохонага олиб келинган.

Маълум бўлишича, 2005 йилда туғилган йигит қурилиш жараёнида иккинчи қаватдан йиқилиб тушиши оқибатида диаметри 15 мм.лик иккита арматура бўлаги танасига кириб кетган. Шундан сўнг у зудлик билан "Тез ёрдам" машинасида шифохонага олиб келинган.

Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази қабул бўлимида бир қанча мутахассислар кўригидан сўнг беморнинг бош мия, бўйин, кўкрак ва бел-умуртқа соҳалари, кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи аъзолари МСКТ қилинган. Шунингдек, қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси ультратовуш текширувидан ўтказилган.

Шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази директорининг айтишича, металл парчаси бемор кўкрак қафасининг ўнг орқа юзаси, 7 ва 9-қовурғалари орасидан кириб, 6-кўкрак умуртқасини тешиб ўтган ва орқа мия эзилишига сабаб бўлган ва сўнгра ўнг ўмровости артерияси тагидан ўтиб, бош суяги мия асосининг ўрта чуқурчасини тешиб кирган.

Бош мия ўрта даражада лат еган. Бундан ташқари, ўнг чакка суяги ва орқа миянинг очиқ, тешиб ўтган жароҳати, 6-кўкрак умуртқасининг майдаланиб синиши каби ўта оғир шикастланишлар бемор ҳаётига хавф солиб турган эди.

Марказнинг 10 дан ортиқ энг малакали мутахассислари томонидан 5 соатдан зиёд вақт давомида амалга оширилган мураккаб жарроҳлик операцияси муваффақиятли ўтказилди. Натижада беморнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан