Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 19 ёшли қиз «уйланаман» деб ваъдасида турмаган йигитининг машинасини ёқиб юборди
21.09.2020 11:04,  
560

19 сентябрь куни Учтепа тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига хабар келиб тушди. Унда маълум бўлишича, 11-мавзеда 19 ёшли Ситора Г. томонидан 23 ёшли Асилбек Н.га тегишли бўлган «Lacetti Jentra» русумли автомобиль ёқиб юборилган.

Тергов олди текширувлари давомида аниқланишича, вақтинчалик Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи Ситора Г. ва жабрланувчи ўртасида маълум вақт муҳаббат бўлган. Асилбек кейинчалик Циторага уйланишини ваъда қилган, аммо ваъдасида турмаган.

Умидсизликда қолган қиз йигитнинг автомобилига ичидан ва ташқарисидан бензин қуйиб, ёқиб юборган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан