Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 20 апрелдан бошлаб иссиқлик таъминоти ўчирилади
17.04.2020 13:31,  
93

Ҳаво ҳарорати кейинги ҳафтада 27 С ва ундан ортиқ бўлишини кўрсатаётган об-ҳаво прогнозини ўрганган ҳолда, шунингдек, энергия манбаларини тежаш ва иссиқлик таъминоти тизимини ёзги иш тартибига ўтказиш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан турар жойларда иссиқлик таъминоти тизимини 20 апрель кунидан бошлаб босқичма-босқич ўчириш масаласи кўриб чиқилмоқда. 

Ҳоким ўринбосари Б.Рахманқуловнинг маълумот беришича, иссиқлик таъминоти тизимини ўчириш босқичма-босқич амалга оширилади. Биринчи навбатда иссиқлик манбаларида босим пасайтирилади, насос станциялари ўчирилади, кейин бевосита турар жойларининг иссиқлик таъминоти тизимлари ва локал қозонхоналар ўчирилади.

Жараён якунида иссиқлик тармоқлари тўлиқ иссиқ сув таъминоти режимига ўтади. Иссиқлик таъминоти тизимини ўчиришнинг тўлиқ жараёни ўртача 3 сутка вақт олади.

Шу билан бирга, шаҳар ҳокимининг ўринбосари, карантин якунига қадар баҳорги бир ҳафталик иссиқ сув ўчирилиши кўзда тутилмаётганлигини, келгуси иситиш мавсумига тайёргарликнинг барча жадваллари вужудга келган вазиятдан келиб чиқиб, қайта кўрилишини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан