Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 352 минг долларга ер сотмоқчи бўлган туман ҳокимлиги мансабдори ушланди (видео)
17.12.2020 12:24,  
565

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида 16 сотих ерни расмийлаштириб бериш учун 352 минг доллар сўраган Тошкент шаҳридаги туман ҳокимликларидан бирида ишлайдиган мансабдор шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, ушбу мансабдор шахс Навоий вилоятида рўйхатдан ўтган МЧЖлардан бирига Тошкент шаҳри ҳудудидан 16 сотих ер майдонини расмийлаштириб, шаҳар ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб бериш эвазига тадбиркордан ҳар бир сотих ер учун 22 минг доллар талаб қилган.

Тезкор тадбир давомида ушбу шахс сўралган пулнинг 35 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларнинг бирида Тошкент вилоятидаги шаҳар ҳокимликларининг бирида масъул лавозимда ишлайдиган шахс маҳаллий фуқарога ер олишида ёрдам бериш эвазига 15 минг доллар талаб қилган.

15 сотих ер учун талаб қилинган пулларнинг 4,5 минг долларини олаётган вақтида у қўлга тушган.

Терговолди суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур шахс дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш учун аввал 5,5 минг доллар олганлиги маълум бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан