Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 3та автомобиль ҳамда автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди
8.04.2021 11:12,  
236

Жорий йилнинг 7 апрель куни Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 3та автомобиль ва бир автобус йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди

Жорий йилнинг 7 апрель куни, соат 09:45 да Яккасарой тумани Катта Миробод кўчасида 28 ёшли самарқандлик А.И. Lacetti русумли автомобилни Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб бошқариш давомида бошқарувни йўқотиб Катта Миробод ва Шота Руставели кўчалари кесишмасида светофорнинг тақиқловчи белгисига тўхтаган бир нечта транспорт воситалари билан тўқнашган.

Автомобиль 35 ёшли Ш.Ш. бошқарувидаги Spark ва 24 ёшли А.К. бошқарувидаги Matiz автомобилига бориб урилган. Шундан сўнг Lacetti бетон устун билан тўқнашган. 

Зарбдан Matiz автомобили ағдарилиб, қаршисида турган 30 ёшли Б.Т. Бошқарувидаги ISUZU русумли йўловчи автобусига тўқнашган. ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Ҳодиса оқибатида автобус йўловчиларига зарар етмаган. Lacetti ва Spark автомобили йўловчилари (шахси аниқланмоқда) бадан шикастлари билан шифохонага етказилган.

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан