Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида 49 киши музқаймоқдан заҳарланди
16.08.2021 10:01,  
230

Олмалиқ шаҳрида музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ҳолати бўлгани ҳақида шов-шув тарқалди. Бу ҳақда Санитария ва эпидемиология бошқармаси изоҳ берди.

Маълум бўлишича, Олмалиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида, ҳақиқатан ҳам З6 нафар бемор шу ташхис билан ётқизилган.

Бугунги кун ҳолатига уларнинг 31 нафарига аҳволи яхши бўлгани сабабли, уйига рухсат берилган. Яна беш нафар бемор даволанишда, аҳволи ўртача.

Бундан ташқари, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига шу ташхис билан ётқизилган 1З нафар бемор мавжуд. Айни пайтда уларнинг ҳолати ўртача оғир, муолажалар давом этирилмоқда.

Ҳақиқатан ҳам, хусусий тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилган музқаймоқ бу вазиятга сабабчи бўлгани аниқланган. Бу тадбиркорлик субъекти Олмалиқ шаҳрида жойлашган.

Айни пайтда вазият юзасидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли хулосалар мутасаддиларга берилган. Эпидемиологик суриштирувлар давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан