Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 6 марта судланган фирибгарга суд ҳукми ўқилди
22.02.2021 20:33,  
307

2002 йилдан буён фирибгарлик айблови бўйича олти марта судланган шахс еттинчи суд маҳкамасида у узил- кесил 8,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Санжар Ибодов раислигида судланувчи Т.Д. (исм-шариф ўзгартирилган) устидан суд жараёни бўлиб ўтди. Дастлаб узоқ 2002 йилда, 24 ёшидаёқ фирибгарлик билан судланишга улгурган Т.Д. 2020 йилга қадар жами 6 марта – Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг турли бандлари, шунингдек, ЖК 190-, 205- ва 209-моддалари билан жазога тортилган. Баъзан жарима, баъзидан озодликни чеклаш қўлланган. Ҳатто 1, 3, 6 йиллик қамоқ жазоларига ҳам ҳукм қилинган. Аммо ҳар сафар амнистия орқали ёки турли жарималарга тортиш билан панжара ортида қолиб кетмаган.

«У уй қамоғида пайти ҳам тинч ўтирмайди, аксинча, фирибгарлик кўламини янада кенгайтириб юборди. Қизиғи, унинг тўрига тушадиган содда инсонлар ҳам кўп экан. Кимнидир кўтарма кран олиб бераман деб салкам 500 миллион сўмга, яна кимгадир янги қурилган уйларни расмийлаштириш ваъдаси билан 30 минг АҚШ долларига туширган. Бу фақат айрим эпизодлар, холос. 50-100 млн сўмга куйиб қолганлар ва судга мурожаат қилганларнинг ўзи камида 6 киши эканлиги маълум, яна неча фуқаро ҳали вазиятдан бехабар бўлиши эҳтимоли бор.

Суд унга жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташи учун 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади», — деб хабар бермоқда "Kun.uz"

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан