Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 7 та масжидда содир этилган ўғриликларда гумонланган шахс қўлга олинди
11.11.2021 20:28,  
196

Чилонзор туманидаги «Новза» масжидига намоз ўқиш учун келган фуқаронинг қаровсиз қолдирилган уст кийимидан телефон ўғрилашда гумонланган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, масжидга келган фуқаро таҳоратхонага кираётиб, курткасини кийим илгичга қўйиб кетган. Қайтиб чиққач эса телефони йўқлигини билган. Олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида ўғирликни муққаддам судланган Д. исмли фуқаро содир этгани аниқланган.

Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, Чилонзор туманидаги тўртта масжидда ўғирликни амалга оширган ушбу шахснинг Юнусобод туманидаги учта масжидда ҳам шу каби жиноятга қўл ургани маълум бўлган.

У масжидлардан ўғирланган телефонларни арзон нархда номаълум шахсларга сотиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Д.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда ушбу шахснинг мазкур турдаги 15 га яқин жиноятларга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан