Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 80 ёшли отахон коронавирусдан тузалди
9.06.2020 13:01,  
95

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, бугун Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида бир йўла 66 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг 40 нафари эркак, 26 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 80 ёшли отахон бўлса, ёши кичиги 2019 йил туғилган.

Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 19 нафар, Андижон вилоятидан 9 нафар, Наманган вилоятидан 7 нафар, Тошкент вилоятидан 6 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидан 5 нафардан, Фарғона вилоятидан 4 нафар, Бухоро вилоятидан 2 нафар, Сирдарё, Қашқадарё, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидан 1 нафардан.

Шундай қилиб Тошкент шаҳрида соғайганлар 1469 нафар бўлса, эндиликда улар 1535 нафарга етиб, даволанаётганлар 846 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 3423 нафарга етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан