Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 94 нафар шахс ИИБга олиб кетилди. Уларнинг 7 нафари террорчиликда айбланмоқда
18.08.2021 21:49,  
700

Жорий йилнинг август ойида, Сурияда фаолият олиб бораётган халқаро террорчилик ташкилотларининг бир гуруҳ аъзолари, ҳозирда қидирувда бўлган 7 нафар фуқаро билан интернет тармоғи орқали алоқада бўлиб келганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ТБ иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Юнусобод ва Сергели туманлари ҳудудидаги 108 та манзилларда прокурор санкцияси асосида тинтув тергов ҳаракати ўтказилиб, 94 нафар шахслар ички ишлар бўлимларига олиб келинди.

Тадбир давомида, ушланган шахсларнинг яшаш манзилларида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, экстремистик оқим ва халқаро террорчилик ташкилоти тарғиботчиларининг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва тақиқланган материаллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Ўтказилган тадбирлар натижасида 1 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилди ҳамда 10 нафар шахсларга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий жазо чоралари тайинланди. Ҳозирда тергов-тезкор тадбирлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, ҳозирда қидирувда бўлганлар:

  • 1978 йилда туғилган, Олмазор туманида истиқомат қилган Мусажонова Феруза Сабитовна,
  • 1981 йилда туғилган, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилган Қосимов Сарвар Одилжонович
  • 2001 йилда туғилган, Учтепа туманида истиқомат қилган Абдукахоров Абдурахим Абдумалик ўғли,
  • 1993 йилда туғилган, Яшнобод туманида истиқомат қилган Джумабаев Дилшод Мурод ўғли,
  • 1999 йилда туғилган, Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилган Мухаммадбакиев Абдулахад Бахтиёр ўғли,
  • 1990 йилда туғилган, Юнусобод туманида истиқомат қилган Улмасов Миролим Мирсамухович,
  • 2001 йилдатуғилган Сергели туманида истиқомат қилган Собиржонов Нодир Жахонгир ўғли

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан