Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда “Асака банк” ва “Ипак йўли банк” ходимларида коронавирус аниқланди
24.06.2020 14:33,  
172

22 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 146 нафар бемордан 5 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 23 июнь куни эса 201 нафар бемордан 30 нафари аҳоли орасида тасдиқланди.

Икки кунлик маълумотга кўра, ҳам умумий касалланиш кўрсаткичи, ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати кескин кўпайганини кўриш мумкин. Хусусан, 23 июнь куни пойтахтимизда 9 ҳолатда аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатлари қайд этилди. 

Жумладан, пойтахтимиздаги “Асака банк” тумани филиали ходими А.Ғ.да (тана ҳарорати кўтарилган ва поликлиникага мурожаат қилган), “Ипак йўли банк” филиали ходими М.Э.да (шифохонага ётиш мақсадида намуна топширган) касаллик қайд этилган.

Шунингдек, Учтепа туманидаги автопарк ҳайдовчиси Б.А.да (тана ҳарорати кўтарилган ва томоқда оғриқ бўлганлиги учун намуна топширган), Олмазор туманидаги нафақадаги фуқаро Г.Н.да, Юнусобод туманида яшовчи Д.Х.да (Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши билан ётқизилган) коронавирус аниқланган. 

Мазкур ҳолатдан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳрида карантин қоидалари бирмунча кучайтирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан