Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда автобус ҳайдовчиси эшикни скотч ва полиэтилен билан беркитиб ҳаракатлангани бўйича маълумот берилди
20.11.2021 15:36,  
183

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги йўналишли автобуслардан бирининг эшиги полиэтилен ва скотч билан беркитилгани акс этган сурат тарқалди. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Хабар қилинишича, 19 ноябрь куни 13:30 атрофида «4-Автобус саройи» тасарруфидаги сарой рақами 19-бўлган Mersedes-Bens LF 122-сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчиси О.М. Қўйлиқ массивидан ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, ерусти метроси қурилиши олиб борилаётган қисмидан ўтаётганда автобуснинг ўрта эшигига тош келиб тегиши оқибатида транспорт воситаси эшигининг ойна қисми синиб кетган.

Таъкидланишича, совуқ об-ҳаво кузатилаётганини инобатга олиб, йўловчиларни ўз манзилига етказиш мақсадида автобус ҳайдовчиси синган эшик ойнасини ҳодиса жойида полиэтилен пакет билан ёпиб, ўз йўналиши бўйлаб автобус шоҳбекатига қадар ҳаракатини давом эттирган. Шундан сўнг ҳайдовчиси шикастланган автобусни автобус саройига киритган ҳамда автобус мутахассислар томонидан тезкорлик билан таъмирланиб, йўналишга қайтиб чиқарилган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан