Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда автобус пиёдаларни уриб юборди
2.05.2021 13:07,  
308

Жорий йилнинг 28 апрель куни соат 13:45 атрофида, 86-сонли йўналишда ҳаракатланувчи  ҳайдовчи автобусни ТҲАЙ кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтда, Юрак қон томир жарроҳлик клиникаси бекатида унга нисбатан олдинда кетаётган транспорт воситаси кескин тўхтаб қолиши натижасида автобусни ўнгга бурган ва бекат ёнида турган 2 та пиёдани туртиб юбориши натижасида Йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан, "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамиятининг “Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси”  ходимлари томонидан тезкор суриштирув тадбирлари ўтказилди. Тезкор тадбир натижасида мазкур автобус "12-Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги, сарой рақами 594 бўлган, 86-сонли йўналишда ҳаракатланувчи "Мерседес Бенз ЛФ" русумли автобус ҳайдовчиси М.А эканлиги аниқланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи пиёдалар Н.Д ва О.Л ларга йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида енгил тан жароxати етказилган ва 16-Тез тиббий ёрдам кўрсатиш шифохонасига етказилиб,тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда жабрланувчи  пиёдаларнинг аҳволи яҳши эканлиги айтилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳуқуқбузарликни амалга оширган автобус ҳайдовчиси М.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддаси аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, маъмурий иш қўзғатилган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан