Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда автобус симёғочга келиб урилди, жабрланганлар бор
25.11.2020 11:30,  
215

Жорий йилнинг 25 ноябр куни эрталаб соат 07:40лар атрофида 17T-сонли йўналишда ҳаракатланаётган, 18-Автобус саройи тасарруфидаги “Исузу” йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, автобус Бешқайрағоч кўчаси бўйлаб, Кичик ҳалқа йўли томон бошқариб кетиш чоғида, Учтепа тумани, 201-уй қаршисида турган симёғочга келиб урилган. 

Натижада, ҳайдовчи ҳамда 4 нафар йўловчи тан жароҳати олган, шундан сўнг дарҳол барча жабрланганлар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси томонидан хизмат суриштирув ишлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан