Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда автобус ва метрода қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди
20.10.2020 10:19,  
223

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 129 йўналишда мингдан ортиқ автобус йўналишга чиқяпти. Автобусда ташилаётган йўловчилар сони ўртача 300 мингни, метрополитенда эса 130 мингни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев маълум қилди:

— Йўловчилар коронавирусни юқтириб олиш хавфи юқори эканини инобатга олиб, Россия ва АҚШ тажрибаларини ўрганиб, йўловчиларга бир марталик қўлқопларни тарқатиб, 19 октябрдан автобус ва метрода қўлқопдан фойдаланиш талаби киритилди.

Бунинг энг асосий сабаби — ҳар бир йўловчи бир кунда ўртача 20-30 дақиқани транспортда ўтказади. Шу даврда йўловчиларимизга чиптачилар, ҳайдовчилар ҳамда метродаги касса ва метро операторлари томонидан бепул бир марталик қўлқоплар тарқатилмоқда. Метро, автобус тутқичлари қўлқоплардан фойдаланган ҳолда ушланса, касалликни юқтириб олиш хавфи камаяди.

Чиқинди қутилари қўлқопларга тўлиб кетмаслиги учун метро ва автобус бекатларида қўшимча махсус қутилар ўрнатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан