Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда автобус ва метрополитенда йўлкира нархи оширилмоқда
13.12.2021 08:46,  
300

1 январдан Тошкентда автобус ва метрополитенда йўлкира нархи оширилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг “Янги тарифлар жорий қилиниши тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўлкирани нақд пул орқали тўловларни амалга оширишда 1 700 сўм, бир йўловчининг багажини ташиш бўйича хизмат учун 3000 сўм этиб белгилаш режалаштирилмоқда.

Қарорда келтирилишича, йўлкира ҳақи йиғилишида шаффофликнинг таъминланиши шаҳар жамоат транспортида нақд пул орқали тўловларни амалга оширувчи йўловчилар сони камайиши эвазига транспорт карталаридан фойдаланувчиларнинг сони ва улардан тушадиган маблағларнинг кескин ўсишига, улар томонидан чекланган тарифлар асосида кўриладиган зарарлар миқдорининг камайишига олиб келади.

2022 йилда янги тарифларнинг жорий этилиши натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга биноан, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги автобус саройлари ҳамда “Тошкент метрополитени” УКнинг кутилаётган умумий зарари миқдори камайиши эвазига шаҳар маҳаллий бюджетида 128-130 млрд сўм миқдорида маблағлар тежалиши кутилмоқда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан