Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда автобус ёниб кетди
24.11.2020 12:42,  
1192

Тошкент шаҳар ФВБ қутқарувчилари йўналишли автобусда юзага келган ёнғинни ўчиришди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, автобус жорий йилнинг 24 ноябр куни соат 06:13да Тошкент кичик ҳалқа йўлида, 116-сонли йўналишли автобус ҳайдовчиси илк йўловчиларни олиб кетиш мақсадида автотураргоҳдан терминал станциясига қараб чиқиб кетаётган вақтда ёниб кетган. 

Воқеа жойига 4 дақиқадан сўнг Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келишди. Соат 06:26да ёнғин қуршаб олинган ва соат 06:39да тўлиқ бартараф этилди. 

Автобус ёниб кетишига двигател бўлинмасидаги қисқа туташув сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Воқеа оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғин бошланишидан олдин автобус ҳайдовчиси ўз вақтида йўловчилар бўлинмасидан чиқиб кетишга муваффақ бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан