Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда аёлини таҳқирлаб, ахлат ейишга мажбурлаган эркакка суд ҳукми ўқилди
14.12.2020 18:30,  
684

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида рафиқасини хўрлаб, калтаклаган ва боласининг ахлатини ейишга мажбурлаган эркак суд ҳукми билан 3 йилга озодликдан маҳрум этилди.

14 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди 46 ёшли эркакни ЖКнинг 110-моддаси 1-қисми (Муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш)да айбдор деб топди.

Kun.uz Олий суд ахборот хизматидан олган маълумотга кўра, жазо муддати манзил колонияда ўталади ва маҳкум токсикоманияга қарши мажбурий тиббий даволанишга жалб қилинади.

Суд ҳукмида ёзилишича, судланувчи Р.И. 1974 йилда туғилган бўлиб, миллати ўзбек, икки фарзанднинг отаси; муқаддам судланмаган. Мирзо Улуғбек тумани Оққўрғон кўчасида яшаб келган.

Р.И. 2009 йилдан 2020 йилнинг 1 октябрига қадар бирга яшовчи турмуш ўртоғи Д.И.ни турли ҳил бахоналар билан калтаклаган, баданига санчқи босиб азоблаган. 1 октябрь куни эса ўзининг инсонийликка хос бўлмаган хатти-ҳаракатларини давом эттириб, 3 яшар қизининг гаршокдаги ахлатини ейишга хотинини мажбурлаган; шу куни уни тахта билан уриб, тан жароҳати ҳам етказган.

Судланувчи суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилганди. Аёлини памперс ейишга мажбурлаган эркак 1 декабрь куни 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан