Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда байроқ ишлаб чиқариш ва уни сотиш йўлга қўйилади
4.09.2021 09:32,  
123

Мустақиллик байрамида фуқаролар пойтахт устунларига ўрнатилган давлат байроқларини билан ечиб олиб, машиналарига ўрнатган эди. Бунинг учун улар Тошкент шаҳар ИИББ томонидан жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилганди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилишича, ёшлар кўчаларга илинган байроқлардан байрам кайфиятини намоён этиш, ғурур ва ифтихор рамзи сифатида фойдаланган.

Ўзбекистон байроғи миллатимиз ғурури, халқимиз фахри. Айниқса, байрам кунлари корхона-ташкилотлар пештоқларида, барча кўчаларга илинган байроқлар шаҳримизга ўзгача файз беради.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги нишонланаётган шу кунларда ёшларимиз кўчаларда байроқларни мағрур кўтариб, Ватанимизга муҳаббати, байроғимиздан фахрланишини намоён этмоқда ва бу ҳар йили кузатилувчи ҳолат. Ёшларимиз кўчаларга илинган байроқлардан байрам кайфиятини намоён этиш, ғурур ва ифтихор рамзи сифатида фойдаланган. Ёшларимизнинг ушбу ҳаракатлари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хатоси туфайли, яъни байроқлар захираси ва сотуви шу кунгача йўлга қўйилмаганлиги сабаблидир. Зеро, Тошкент шаҳар ҳокимлиги айни ҳолатга аввал ҳам дуч келган бўлса-да, шу кунгача тадбиркор ва ишлаб чиқарувчиларга мурожаат қилиб, сотувда байроқлар мунтазам бўлишини таъминламаган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу хатони яна такрорламаслик учун, айни кунлардаги ҳолатдан хулоса қилган ҳолда, ишлаб чиқарувчилар ва ишбилармонларга мурожаат қилиб, миллий байроғимизни ишлаб чиқариш, захирасини яратиш ва сотувда бўлишини таъминлашга чақиради ҳамда бу борадаги таклифларни кўриб чиқади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан