Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда «BMW» иштирокидаги аянчли ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берилди
17.02.2021 09:11,  
405

Жорий йилнинг 16 февраль куни соат 22:45ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 24-мавзе ҳудудида жойлашган «Мақсад» кафеси қаршисида, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган Р.Р. «BMW» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган С.С. бошқарувида бўлган, йўл четида тўхтаб турган «Isuzu» русумли юк автомобилига урилиб, ЙТҲ содир этган.

Тўқнашув натижасида, «BMW» русумли автомобиль ҳайдовчиси Р.Р. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ушбу автомобиль йўловчилари, 1990 йилда туғилган Б.К. шифохонага олиб кетилаётганда, 1994 йилда туғилган В.Э. ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан