Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда доллар тўла сейфни ўмарган жиноятчилар қўлга олинди
12.09.2019 02:26,  
259

Тошкент ИИББ Шайҳонтоҳур туманидаги 4 қаватли уйнинг иккинчи қаватида жойлашган хонадондан ичида йирик миқдорда валюта бўлган сейфни босқинчилик йўли билан ўмарган жиноятчиларнинг тўрт нафарини қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жиноят сожир этилгач, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг "Босқинчилик" (164 моддаси 4 банди) моддаси бўйича жиноят иши очилган ва унга кўра жиноятчилар 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин эди.

Тошкент шаҳар ИИББ инсонпарварлик нуқтаи назаридан жиноятчиларга мурожаат қилган ва агар улар ички ишлар бўлимига келиб таслим бўлсалар, уларга бериладиган жазо енгиллаштирилишини маълум қилган эди. Аммо жиноятчилар бу чақириқни инкор этган.

ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган жиноятчилар шахси аниқлаштирилган. Уларнинг барчаси муқаддам судланган шахслар эканлиги айтилмоқда.

Шулардан 29 яшар Анвар яшнободлик, 54 яшар Мирҳомид Шайҳонтоҳур туманидан, 44 яшар Ботир учтепалик, 39 яшар Нажмиддин олмазорлик экани аниқланган.

Жиноятчилар ёнларидан ашёвий далил сифатида пулларнинг бир қисми, ниқоблар ва қўлқоплар топилган.

Маълум бўлишича, жиноят содир этилгач, босқинчилардан бири интернетда ИИББнинг ўз хоҳиши билан таслим бўлиш эълонини кўрган ва улар ўртасида келишмовчилик рўй берган.

Шундан сўнг жиноий гуруҳнинг икки нафари қочиб кетган.

Тошкент ИИББда улар Қозоғистон чегарасидан қачон ва қаердан кесиб ўтганлиги ҳақида маълумот бор. Улар борасида тезкор-қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан