16 май куни тахминан соат 12:00 да Бектемир тумани ИИО ФМБнинг навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, номаълум аёл юқори вольтли электр узатувчи тармоқ устунига чиқиб, ўз ҳаётига суиқасд қилмоқчи бўлган.
Воқеа жойига шу заҳоти ички ишлар органлари ходимлари етиб келган. Кўрилган чоралар натижасида аёлнинг ҳаёти асраб қолинди.
Уни ерга тушириб, тиббиёт ходимлари назорати остида қилган ишининг сабаби ҳақида саволлар берилди. Аёл эри билан уришиб қолгани сабабли бу ишни қилганини маълум қилди. Эр-хотинлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.