Пойтахт ҳокимлигининг хабар беришича, Тошкент фотография уйида замонавий фотография санъатига бағишланган йиллик ҳисобот кўргазмасига ташкил қилинмоқда.
Кўргазмада ҳам профессионал, ҳам ҳаваскор фотоусталарнинг 300 га яқин ижодий ишлари намойиш этилиб, улар қаторидан турли фотографлар томонидан хар хил йўналишларда олинган замонавий суратлар ўрин олган. Уларнинг орасида портрет, пейзаж, стрит-фото, натюрморт, панорама ва бошқалар мавжуд.
Очилиш маросими 14 январь куни соат 18:00 да Тошкент фотографиялар уйида бўлиб ўтади. Фотокўргазма 21 январь кунигача давом этади.