Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда фуқаро аёлга тегажонлик қилган безорига "дарс" бериб қўйди
6.03.2021 11:59,  
893

6 февраль куни соат 21:30 ларда 33 ёшли Азамат Э., маст ҳолатда Янгийўл шаҳри Мевазор МФЙ., да жойлашган кўп қаватли уйлар олдидан ўтиб кетаётган фуқаролар 25 ёшли Шаҳзода А., ва Жамолиддин А.,ларга ҳеч бир сабабсиз тегажонлик қилиб, уларни ҳақорат қилиб, Шаҳзода А., билан жанжаллашиб уни бош ва юз соҳаларига қўли билан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Натижада Жамолиддин А., Шаҳзода А.,ни ҳимоя қилиб, Азамат Э.,нинг танасининг турли жойларига қўллари билан уриб жароҳат етказган. 

Суд тиббий экспертизасининг хулосасида, Шаҳзода А., ва Азамат Э.,ларда “енгил” тан жароҳатлари олганликлари кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан  Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан