Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ҳам радар ўрнатиладиган жойлар савдога чиқарилди
30.06.2021 21:40,  
178

Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази сайтида биринчи марта Тошкент шаҳрида радар ўрнатиладиган жойлар аукционга чиқарилди.

Пойтахтда радар қўйиб тирикчилик қилишни мақсад қилганлар учун жойлар бошланғич 2,4 млн – 36,5 млн сўмдан савдога чиқарилган.

Ҳозирча Яккасарой, Бектемир ва Миробод туманларидаги 38 та “точка” савдога чиқарилган

Маълумотга кўра, энг арзон жой Яккасарой туманида, энг қиммат жой эса Миробод тумани Ҳамид Олимжон номидаги майдон яқинидаги кўприк ости кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 21 апрелдаги 232-сон қарори асосида радар ва камералар ўрнатиш жойлари “E-auksion” савдо майдончаси орқали сотилиши белгиланган эди. Жорий йилнинг 9 июнидан эса мамлакатда биринчи бўлиб Наманган ва Хоразм вилоятларида радар ва камералар ўрнатиш жойлари савдога чиқарилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан