Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ҳайдовчи ЙПХ ходимини ғишт билан уриб, қўрқитмоқчи бўлди
2.04.2021 11:02,  
404

Тошкент вилоятида ‘ГАИ’нинг духини синдириш бўйича мастер класс сарлавҳали хабарлар тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолат юзасидан баёнот берди.

Хабарга кўра, воқеа 31 март куни 4Р-6 Тошкент–Чимён автомобиль йўлининг 17-километрида содир бўлган. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ йўл-патруль хизмати ходими А.Абдураҳимов ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги «ДАФ ТЕ 105 ХФ» русумли юк автомобилини светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатлангани учун тўхтатган ва белгиланган тартибда баённома расмийлаштирган.

Қайд этилишича, ўзаро мулоқот вақтида ҳайдовчи баённома тузилганидан ғазабланиб, ердан қўлига қаттиқ жисм олиб, жисм билан уриш ниятида инспекторни қўрқитмоқчи бўлган. Ҳолат атрофдаги фуқаролар томонидан тасвирга олинган ва ижтимоий тармоқда тарқатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан