Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ИИББ ходимлари мактаб ўқувчиларининг йирик жанжалини олдини олишди
13.07.2021 07:37,  
695

2021 йил 10 июль куни тахминан соат 20.30 ларда навбатчилик қисмига Миробод туманидаги Шахрисабз ва Истиқлол кўчалари кесишмасида бир нечта ёш йигитлар тўпланганлиги ҳамда ўзаро муносабатларини ҳал қилишаётганлиги, уларнинг бу можароси катта жанжалга айланиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабар келиб тушган.

ИИББ маълум қилишича, ҳодиса жойига тезкорлик билан етиб келган ички ишлар органлари ходимлари ўнлаб вояга етмаганларни – 8,9,11-синф ўқувчилари ўзаро баҳслашаётганлигини аниқлашган. Содир бўлган воқеанинг сабабларини ўрганиш мақсадида уларнинг барчаси Яшнобод тумани ИИО ФМБ га олиб келинган.  

Можаро иштирокчиларидан бирининг Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига маълум қилишича, муносабатларни ҳал қилишига ижтимоий тармоқларда рақиби унинг шаъни ва қадр-қимматини камситганлиги сабаб бўлган.

Тошкет шаҳар ИИББ ходимлари вояга етмаганлар билан рўй берган ҳодиса ҳақида ота-оналарига хабар беришиб, уларнинг иштирокида профилактик суҳбат ўтказишган.

Содир бўлган ҳолат бўйича текширув давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан