Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда икки банк ходими банкнинг $32,5 мингини “еб юборди”
19.08.2021 13:13,  
300
Валюта айрибошлаш шохобчасидан $32,5 мингни ўзлаштирган икки банк ходими ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълумот берди.

“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Сергели филиали қошидаги Ўзгариш банк хизматлари маркази назоратчи-кассири Ю.Н. ва бош мутахассиси М.Ш. жорий йилнинг 14-17 июль кунлари марказнинг валюта айрибошлаш шохобчасидан ўзларига ишониб топширилган $32,5 мингни талон-торож қилганликлари аниқланган.

 
Аниқланишича, Ю.Н. ўзлаштирган маблағларининг бир қисмини Lacetti сотиб олиш ҳамда яшаш хонадонини таъмирлашга сарфлаб юборган. Қолган пулни легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан