Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда коронавирус карантини доирасида қисқа вақт ичида 3 та поликлиника қурилади
21.03.2020 10:39,  
718

20 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент қўйи палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда парламент юқори палатаси Раиси Т.Нарбаева нутқ сўзлади.

– Давлатимиз ўз тараққиёти йўлида жадал ривожланаётган бир пайтда пандемия табиий ҳолатда Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади, – дейди Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева. –  Биз, парламент аъзолари, халқимиз ҳар дақиқада ушбу касалликнинг кечиши тўғрисида, умуман олганда, унинг иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, одамларнинг кайфиятига қандай таъсир этаётганини оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб турибмиз. 

Сўнгги уч йилда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилган бўлса-да, йиллар мобайнида барча соҳалар, хусусан, ижтимоий соҳаларда муаммолар етарлича тўпланиб қолганлигига гувоҳ бўляпмиз. Айниқса, санитария-эпидемиология хизмати тўғрисида нафақат қонунчиликни такомиллаштириш, балки ҳукуматимиз томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилиши керак. Бунга давлат раҳбари ҳам урғу бериб, ушбу тизим йиллар давомида эътибордан четда қолганлиги, кадрлар салоҳияти етарли даражада эмаслиги, моддий-техника базаси ўз ҳолига ташлаб қўйилганлигини таъкидлади. Шу муносабат билан, ҳозирда нафақат санитария-эпидемиология хизмати, балки соғлиқни сақлаш тизимини тубдан қайта ислоҳ қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. 

Кеча Президентимиз видеоселекторда алоҳида қайд этдиларки, шу қисқа вақт ичида пойтахтимизда учта шифохона қурилиб, фойдаланишга топширилади. Албатта, бу муассасалар карантинга қабул қилиш учун қилинаётган бўлса-да, кейинчалик бошқа тиббий мақсадларда ҳам ишлатилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан