Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда коронавирус тарқалишига қарши кураш вақтида 13 фоҳиша ушланди
21.03.2020 11:19,  
11944

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари 20 мартга ўтар кечаси коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган бир қатор тадбирларни ўтказди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.

«Спа-салонлар, тунги клублар, дискотекаларда ўтказилган профилактик суҳбатлар давомида ушбу муассасаларнинг раҳбарларига фаолиятни вақтинча тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқ тушунтириб берилди», — дейилади ИИББ ахборотида.

Қўшимча қилишларича, ушбу тадбирлар давомида фоҳишалик билан шуғулланишда гумон қилинган 13 нафар қиз аниқланган.

«Эътиборли томони, уларнинг бир неча нафари муқаддам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (фоҳишалик билан шуғулланиш) бўйича жавобгарликка тортилган», — дея таъкидланади расмий ахборотда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси 19 март куни мамлакатда массаж салонлари, дискотекалар, дискобарлар, болалар ўйин заллари фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилган эди.

Ушбу янгилик юзасидан баёнот бераркан, Давлат солиқ қўмитаси «тадбиркорлик субъектларидан кўрилаётган чора-тадбирларга хайрихоҳ бўлишни» сўраган, аҳолига «карантин даврида бундай муассасаларга ташриф буюрмасликни» тавсия қилган эди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 21 март соат 11:15 ҳолати бўйича 37 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган.​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан