Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Ласетти билан автобус тўқнашди
28.05.2021 07:54,  
184

Яшнобод туман БИЙ – Турон кўчалари чорраҳасида Ласетти автобуси билан тўқнашди.

Бу хақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХ бошқармаси матбуот хизмати хабарига асосланиб, Zamon.uz маълумот берди.

Бугун Яшнобод туманида 27 май куни соат 13:08 да “102” тизимидан тушган хабарга кўра, шу куни соат 12:30 ларда, БИЙ – Турон кўчалари чорраҳасида, М.Улуғбек тумани М.Улуғбек кўчаси 122-уй, 24-хонадонда яшовчи Халилов Азиз Саидович “Ласетти” русумли д/р 01 F 372 MA автоуловини бошқариб кетаётиб, Тошкент вилояти Қибрай тумани Чинобод ҚФЙ Ойдинобод кўчаси 4-уйда яшовчи Каримов Толибжон Тоир ўғли йўл варақаси асосида, «Мерседес-БЕНЦ» русумли д/р 01 245 VCA автобуси билан тўқнашган.

ЙТҲ сабаби: «Мерседес-БЕНЦ» русумли автобуси светофорнинг таъқиқловчи қизил чироғида ҳаракатланиб, “Ласетти” русумли автоулови билан тўқнашган.

Тўқнашув натижасида: “Ласетти” русумли автоулов ҳайдовчиси А.Халилов “чап пешона соҳаси очиқ жароҳати, чап қўл соҳаси шилинган жароҳати” ташхиси билан 1-сонли РКШда тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан