Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда маҳкум Тоҳиржон Комилов калтаклангандан кейин нималар бўлди?
19.08.2019 08:16,  
53

Икки кун аввал Тошкентда жазосини ўтаётган маҳкумларни ишлатаётган керамика заводи эгалари Тоҳиржон Комилов исмли йигитни кўплашиб дўппослагани ҳақида хабар берган эдик.

Хабар чоп этилгач, дарҳол Жазони ижро этиш Бош бошқармасидан (ЖИЭББ) комиссия келган. Комиссия маҳкумларни йиғиб Комиловнинг завод эгалари томонидан калтаклангани ва маҳкумларга қилинаётган муомала хусусида суҳбат ўтказган. Ҳодиса юзасидан очиқ гувоҳлик сўрашган. Комиловнинг ўзи маҳкумлар орасида ажратиб олинган ва якка суҳбат ўтказилган. Уни калтаклаган Миркомил Файзиев узр сўраган. Мазмуни Sof.uzга номаълум суҳбат натижасида Комилов бошқалар билан урушиб зарб егани ва Файзиевга даъво қилмаслиги тўғрисида тушунтириш хати ёзиб берган. Воқеага гувоҳ маҳкумлардан ҳам бир иш чиқмаган.

Янги тафсилотларга кўра, 17 август куни Комиловни уриш учун Миролим Файзиев арматура кўтариб келган, бироқ маҳкумларнинг бири уни тўхтатишга журъат топган. Эътиборлиси шуки, ЖИЭББ ходимлари Миркомил Файзиевнинг қилмишларини англаган ва Комилов даъво қилса, уни жазолашлари мумкинлигини баён қилган, бироқ Комилов “эркакча иш тутиб, бировнинг устидан ёзиб бермаган”.

Миркомил Файзиев воқеани интернетга сиздирганларни қидиришга ҳаракат қиляпти.

Маълумот ўрнида: Тоҳиржон Комилов 1991 йил Андижон вилоятида туғилган ва 2016 йил Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159- ва 244-моддалари билан айбланиб 6 йилга қамалган.

CERAMICA PLUS заводидан бозорга DELUXE бренди билан раковина, унитаз чиқади.

Ҳодисани ўрганган ВВС сайтининг ёзишича, 2016 йили Тоҳиржонни ишлаб турган дўконидан махсус кучлар ўғирлаб кетган. Унинг дараги бир неча ой чиқмаган. Улар Тоҳиржонга нисбатан айблар қийноқлар ва таҳдидлар ёрдами билан қўйилганини таъкидлашмоқда. Маҳкама Тоҳиржон Комиловнинг қийноққа тутилдим, деган гапларини эътиборсиз қолдирган.

Sof.uz Комиловнинг яқинлари билан боғланди. Улар ВВС ёзган маълумотни тасдиқлади, Тоҳиржоннинг оддий намозхон бўлганлигини, ҳеч қандай тақиқдаги гуруҳларга алоқаси бўлмаганлигини айтди. Юқоридаги ҳодисадан айниқса унинг 90 яшар бобоси қаттиқ ташвишга тушган.

Sof.uz Комилов иши доирасидаги воқеалар ривожини кузатиб боради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан