Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Марказий Осиёлик талабалар учун мўлжалланган университет ташкил этилади
14.09.2019 19:15,  
114

Олий ва ўрта махсус вазирлиги Шинхан университети (Корея Республикаси) билан Тошкент шаҳрида университетнинг филиалини ташкил этиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм канали хабар берди.

Келишувга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида Шинхон университети филиали иш бошлайди. Биринчи босқичда университетда қуйидаги таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:

- Ҳамширалик иши;
- Халқаро туризм менежменти;
- Янги тўқимачилик материаллари технологияси.

Тошкент шаҳридаги Шинхан университетида дастлаб ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олади. Кейинчалик университетга қўшни давлатлар, хусусан Марказий Осиёлик ёшларни ҳам қабул қилиш чоралари кўрилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан