Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда маст ота ўғлини болға билан уриб ўлдириб қўйди
19.10.2021 08:46,  
316

Тошкент шаҳрида жанжал сабаб ота ўғлини болға билан уриб ўлдириб қўйди, дея хабар бермоқда Олий суд ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, пойтахтнинг Яшнобод туманида Н.Х. маст ҳолда ўғли Ш.Х. билан жанжаллашиб қолган. Таъкидланишича, ўғли уйига болали аёлни олиб келмоқчи бўлган, отаси эса унга уйда жой йўқлигини айтган. Шундан сўнг улар ўзаро тортишган ва эркак ўғли ухлаб ётганини кўриб, унинг бошига болға билан бир неча марта уриб ўлдирган.

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, марҳумнинг ўлимига бош мия юмшоқ пардаси остига қон қуйилиши, бошнинг чап чакка-энса ва асос суякларининг майдаланиб синиши сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суд мажлисида Н.Х. Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан айбли деб топилган. Унга ушбу модда билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан