Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда овқатдан заҳарланганлар сони 40 нафарга етди. 3 нафарининг аҳволи оғир
7.06.2019 15:15,  
30

Бугун, 7 июнь соат 14:00 га қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига 29 нафар, шаҳар 5-сон юқумли касалликлар шифохонасига 8 нафар, шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонасига 2 нафар ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига 2 нафар бемор кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳарорати кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган. Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, «Овқат токсикоинфекцияси», «Ўткир ичак касаллиги» ва «Ўткир диарея» бирламчи ташхиси билан шифохонага ётқизилди.

Айни пайтда шифохонада беморлардан лаборатория таҳлиллари учун тегишли барча намуналар олиниб, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилди. Мазкур шифохоналар ва унинг бўлимлари зарур дори-дармонлар, инфузион эритмалар, бир марта ишлатиладиган шприц ва системалар билан етарли миқдорда таъминланган.

Мазкур ҳолат бўйича ўтказилган бирламчи эпидемиологик текширув натижасига кўра, беморларнинг 16 нафари ўз касалликларини Миробод тумани «Қўйлиқ-5» массивида жойлашган, 19 нафари Сергели тумани Сергели-8 мавзесида, 3 нафари Учтепа туманида, 1 нафари Шайхонтоҳур туманидаги Чорсу бозори ҳудудида, 1 нафари Олмазор туманида жойлашган «Оқтепа лаваш» умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвични ва яна бир нафар фуқаро буюртма асосида келтирилган маҳсулотни ўз хонадонида истеъмол қилгани билан боғлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 4 июнь куни 15 киши овқатдан заҳарланган. Улар буни "Оқтепа лаваш"нинг товуқли сэндвичи билан боғлаган. Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Овқат токсикоинфекцияси” бирламчи ташҳиси билан шифохонага ётқизилган. Беморлардан 3 нафарининг аҳволи оғир, қолганлариники ўртача оғирликда экани маълум қилинганди.

Мазкур ҳолат бўйича овқатланиш шаҳобчасида қисқа муддатли текширув ўтказиш учун Тошкент шаҳар ДСЭНМ томонидан 6 июндаги 07-11/4388-сонли маълумотнома кўриб чиқиш ва хулоса олиш учун берилган.

Сергелидаги заҳарланишдан сўнг "Оқтепа лаваш" беморларга ёрдам беришни бошлади. Муассаса раҳбарияти заҳарланган беморлар аҳволидан хабар олиш учун касалхонага борган, ҳамда келтирилган маънавий зарар ва даволаниш харажатларини қоплаган. Бу ҳақда "Оқтепа лаваш"нинг Фейсбукдаги расмий саҳифасида хабар қилинди.

“Бўлиб ўтганлар учун жавобгарликни тўлиқ ўзимизга оламиз. Бироқ ҳозир энг муҳими – жабрланганларга ёрдам бериш”, – дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан