Тошкентда 87 ёшли онасини аёвсиз калтаклаган қизи ва набирасига Тошкент шаҳар ИИББ томонидан кекса аёлга бадан шикастлари етказилгани билан боғлиқ факт бўйича чора кўрилгани, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110 моддаси 2 қисми “а” банди (ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсни қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, 3-сон ички ишлар бўлимида жабрланувчининг қизи 57 ёшли Саодат Г. ва набираси 32 ёшли Севара Г.лар иштирокида мазур ҳолат муҳокамаси ўтказилган. Муҳокама давомида жабрланувчининг қизи ва набираси бадан шикастларига алоқадорликларини инкор этиб, Тоза Г.нинг ўзи бир неча бор йиқилганини айтишган. Барча тафсилотлар ИИББ ходимлари томонидан ўрганилиб чиқилгач, кекса аёлга ҳимоя ордери беришга қарор қилинган. Унинг қизи ва набираси эса мазкур ҳужжат қоидаларини бузиш оқибати ҳақида огоҳлантирилган.
Жиноят иши бўйича тергов давом этмоқда.