Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ўзи билан бита, кастет, пичоқ, болта, чивиқ, пистолет олиб юрувчи шахслар аниқланди
10.06.2020 09:27,  
393

Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида сўнги пайтда содир бўлган ҳодисалар туфайли, “Хавфсиз ҳудуд” тадбири доирасида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Миллий гвардия хизматчилари билан ҳамкорликда, ўзлари билан бита, кастет, пичоқ ва бошқа кесувчи ва санчадиган буюмларни олиб юрадиган шахсларни аниқлаш бўйича профилактик ишлар олиб бормоқда, дея хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати. 

Барча пичоқлар жуда яхши чархланган бўлиб, уларнинг аксарияти маиший эҳтиёжларга мўлжалланмаган. Бундан ташқари, шу уч кун ичида 20 та металл таёқ, чивиқлар (қулайлик учун уларнинг тутқичи изолента билан ўралган), профессионал ва қўлбола биталар, кастетлар ва бошқа инсонга зарар етказиш учун қўлланилиши мумкин бўлган буюмлар топилди.  

Йил бошидан 5 ой ичида жами 4 548 та пичоқлар ва бошқа санчадиган ва кесувчи буюмлар, 20 тадан ошиқ биталар ва 50 дан зиёд кастет ва бошқа буюмлар топилган.

"Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Яқинларингизга тушунтиринг: пичоқ олиб юриш кўпинча бахтсиз ҳодисаларга олиб келади. Арзимас келишмовчилик вақтида ҳам сабабсиз шахслар пичоқ, бита, кастет ва бошқа буюмларни ишга солишади. Натижада бир киши шифохонага, иккинчиси – судланувчилар курсисига тушади. Ўйлаб кўринг: сизга пичоқ олиб юришнинг нима кераги бор? Ўзингизни ҳимоя қилиш учунми? Кимдан ҳимоя қилиш учун? Ахир сиз шунча “қотиллик қуроллари”ни олиб юриб, атрофдагилар учун хавф туғдирмайсизми?", дейилади ИИББ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги Қонунининг 9-модддасига биноан:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида касбий ёки спорт фаолияти билан боғлиқ бўлмаган, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган, спорт ва хўжалик-маиший мақсадлар учун мўлжалланган ашёларни (бейсбол биталарини (чиллакларини), софтбол ўйини учун биталарни (чиллакларни), пичоқларни, шу жумладан терини ажратиб оладиган (шилиб оладиган) пичоқларни ҳамда сопол, пластмасса ва бошқа нометалл материаллардан ясалган пичоқларни жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юриш тақиқланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан