Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Покистондан келган тиланчилар кўпайгани маълум қилинди
27.04.2021 11:36,  
2230

Ижтимоий тармоқларда Тошкент аҳолиси пойтахт кўчаларида Покистондан келган тиланчилар кўпайганини маълум қилмоқда. Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳи аъзолари Дарҳондаги собиқ «Россия» меҳмонхонаси, «Чорсу» ва «Госпиталний» бозорларида тиланчилар кўпайганини ёзмоқда.

Таъкидланишича, покистонликлар якка ва оила-оила бўлиб юрмоқда. Инглиз ва ўзбек тилида сўзлашиб, «50 минг сўм бер» жумласини ёдлаб олган. Ҳаммаси бир хил 50 минг сўм сўраяпти, агар кимдир берса, 100 минг сўм сўрашга ўтган. 20 минг сўм берилганида эса хўмрайиб олмоқда.

Айрим тиланчилар кўчаларда юрган бўлса, айримлари офис ва дўконларга кирмоқда. Баъзи пойтахт аҳолиси улар билан инглиз ва ҳатто урду тилида суҳбат қурган. Уларни Покистон элчихонасигача олиб бориб қўйиш борасидаги ёрдамни улар мутлақо рад этган. Айтишларича, самолёт орқали парвоз қилиш қиммат, шу сабабли Термизгача кетиш учун пул тўпламоқда. У ердан Афғонистон орқали Покистонга етиб олишмоқчи.

«Барча улардан бу ерга қандай қилиб келиб қолганликларини сўрамоқда. Кимдир уларни Тошкентга олиб келиб, ташлаб кетдими? Тиланчиларнинг сўзларига кўра, улар Тошкентга пул ишлаш мақсадида туристик виза орқали келган, ҳеч ким олиб келмаган. Эҳсон қилган кўплаб инсонларнинг айтишича, покистонликлар ҳозирга қадар Парижга етиб оладиган пулни йиғиб бўлган», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан