Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Россиянинг савдо уйи очилди
28.10.2020 12:29,  
409

Тошкентда Россиянинг умумий майдони 12 гектар бўлган савдо ва тарқатиш уйи очилди. Бу ҳақда "Дунё" агентлиги хабар бермоқда.

Комплекс 40 минг кв.м. га мўлжалланган омборлардан, шунингдек алоҳида божхона омборидан ва контейнерларни қабул қилиш учун юк ортиш ва тушириш жойларидан иборат. Кириш йўллари мажмуанинг ҳудудига олиб боради.

2020-2021 йилларда савдо уйи ҳудудида кенг кўламли техника ва ускуналар учун очиқ кўргазма майдонини қуриш режалаштирилган бўлиб, унга 1,5 минг квадрат метрлик божхона зонаси қўшилади. 2021-2023 йилларда дистрибюторлик марказида озиқ-овқат маҳсулотлари ва фармацевтика маҳсулотларини сақлаш учун 3,5 минг кв.м. лик паст ҳароратли омборлар пайдо бўлади.

Кейинги йилда Россия товарларини сотиш бўйича онлайн платформани ишга тушириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг йирик аҳоли пунктларида етказиб бериш хизмати ва буюртма марказларини яратиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Ўзбекистоннинг Хитойдан кейин иккинчи энг йирик савдо шериги. 2020 йилнинг дастлабки уч ойида ушбу мамлакат билан Ўзбекистоннинг товар айланмаси 3,1 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистон ва Россия 5,8 миллиард долларга тенг 100 га яқин инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқмоқдалар. Бугунги кунда республикада 2 мингдан ортиқ. Россия капитали иштирокидаги корхоналар бор, йил бошидан буён уларнинг сони 209 тага кўпайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан