Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда тиббиёт ходимлари 586,7 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилганликда гумонланмоқда
11.11.2021 18:34,  
130

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасида бюджет маблағларининг фойдаланилиши ва қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолатлари бўйича ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш якуни бўйича клиника фаолиятида жами 9 млрд 747 млн 598 минг сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган. Шундан 586 млн 798 минг 200 сўмлик бюджет маблағлари растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилинганлиги айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан клиниканинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан