Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда тўқнашган 3 та автомобиль ҳайдовчилари ўзаро муштлашиб кетди
7.09.2021 08:58,  
342

Ижтимоий тармоқда учта – Matiz, «ВАЗ 2107» ва Spark автомобиллари тўқнашуви ва ҳайдовчилар орасидаги муштлашув видеоси тарқалмоқда. Мазкур ҳолат бўйича ЙҲХББ маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 2 сентябрь куни соат 11:50 да Бектемир тумани Олтинтопган кўчасида Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси (давлат рақами 01 K 769 KB) Б.Р. ва Б.К. бошқарувидаги «ВАЗ 2107» русумли автомобили (давлат рақами 01 Z 786 ОА) учун авариявий ҳолат юзага келтирган.

Оқибатда юқоридаги автомобиллар ва С.Х. бошқарувидаги Spark (давлат рақами 01 V 742 KB) автомобили тўқнашуви юз берган. «ВАЗ 2107» автомобили тўхтагач, Matiz ва Spark автомобиллари ҳайдовчилари «ВАЗ 2107» ҳайдовчисига тан жароҳатлари етказган.

Маълум бўлишича, келишмовчиликка 1990 йилда туғилган Б.К. ва 1985 йилда туғилган Б.Р. орасидаги қарз муносабатлари сабаб бўлган.

Ҳолат тафсилотлари Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Терговолди текшируви натижасига кўра қонуний чора кўрилиши айтилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан