Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Toшкентдa Tуркия иқтисодиёт ва технологиялар университети филиали очилади
21.02.2020 15:43,  
827

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Tуркия Иқтисодиёт ва технологиялар университети ўртасида мазкур олий ўқув юртининг Тошкентдаги филилини очиш бўйича меморандум имзоланди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи доирасида Анқара шаҳрида ўтказилган олий даражадаги Ўзбекистон – Туркия биринчи стратегик ҳамкорлик йиғилиши натижалари бўйича қўшма баёнот имзоланди.

Таъкидлаш жоиз, Туркия мамлакатимизнинг етакчи савдо шерикларидан бири саналади. Кейинги йилларда қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳити туфайли Ўзбекистонда турк бизнеси вакиллари фаолияти сезиларли даражада кенгайди. Жумладан, 2019 йилда ўзаро савдо айланмаси ҳажми 2 ярим миллиард доллардан ошди. 

Тадбир доирасида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар бўйича ҳам қатор келишувларга эришилди. Хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Tуркия Палаталари ва биржалари иттифоқи ҳузуридаги Туркия Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкентдаги филиалини очиш тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Юртимизда мазкур олий ўқув юрти филиалини очиш ташаббуси 2019 йил октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ишбилармонлар кенгаши доирасида ўтказилган музокараларда илгари сурилган ва келишилган эди. 

Маълумот ўрнида қайд этиш керак, пойтахтимизда фаолият бошлаши кўзда тутилган университет филиали дуал таълим тизими асосида бизнес ва тадбиркорлик йўналишларида мутахассислар тайёрлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан