Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда Туркиянинг мустақиллик куни нишонланди (видео)
29.10.2019 19:54,  
183

Бугун Тошкентда жойлашган "Нyatt Regency" меҳмонхонасида Туркия Республикаси ташкил топганининг 96 йиллигига бағишланган тантанали кеча бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоев, Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Тантанали тадбирда юқори мартабали амалдорлар икки мамлакатнинг етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидлаб, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Маълумот учун Туркия Республикаси Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини 1991 йил 16 декабрда тан олган ва Тошкентда биринчи бўлиб ўз элчихонасини очган. Ҳозирга қадар ўзаро алоқаларнинг ҳуқуқий асосини яратиш ва яна ҳам мустаҳкамлаш мақсадида 100 дан зиёд икки томонлама битим, шартнома ва ҳужжатлар имзоланган, олий даражада кўп маротаба ўзаро ташрифлар амалга оширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан