Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда уй деворларида гиёҳвандлик воситаларни реклама қилганлар ушланди
28.08.2021 10:02,  
125

24 август куни ИИВнинг @stopnarko_bot Telegram-каналига аноним фойдаланувчидан 2 нафар номаълум шахс пойтахтда гиёҳвандлик воситаларини реклама кўринишидаги граффитларни кўп қаватли уйларнинг деворларига ёзиш билан шуғулланаётганлиги тўғрисида фото ва видеотасвирлар келиб тушди.

Тошкент шаҳрида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида:

— Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ-4 мавзесидаги 6, 7, 8, 9, 10-кўп қаватли уйларнинг деворларида 25 та;

— Яшнобод тумани “Авиасозлар” (эски “Кадышева”) деҳқон бозорига кириш жойи ёнидаги кўп қаватли уйларнинг деворларида 15 та;

— Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасидаги “Қўйлиқ” қурилиш моллари бозори рўпарасидаги 9 қаватли уйларнинг деворларида 22 та, жами 62 та бир хил турдаги гиёҳвандлик моддаларини сотувчи интернет дўконларини тарғиб қилувчи граффитилар ёзиб кетилганлиги аниқланди.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, 26 август куни Яшнобод тумани Лисунова-1 мавзесида яшовчи, 20 ёшли Анастасия Миронова, Яккасарой тумани Бобур кўчасида яшовчи, 25 ёшли Владислав Савенков ҳамда уларнинг жиноий шериги Яккасарой тумани Бобур кўчасида яшовчи, Чилонзор туманида жойлашган спиртли ичимликлар дўкони сотувчиси, 28 ёшли Дмитрий Салюков қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини ҳамда уларни молиялаштирганларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Агар сиз ёки яқинларингиз мазкур шахсларнинг ҳаракатларидан жабрланган ёки уларнинг жиноий фаолияти ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз дарҳол ички ишлар органларига хабар беришингизни ёки 102 рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. Шахсингиз сир сақланиши кафолатланади”, - дейилади вазирлик хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан