Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда уй ҳовлисидаги қудуқдан эркак кишининг жасади топилди
13.04.2019 15:00,  
6

2019 йил 11 апрель куни соат 13.15 да Тошкент шаҳар ИИББга келиб тушган хабарга кўра, Яшнобод тумани, С.Машҳадий 1-берк кўчаси, 12-уй ҳовлисидаги қудуқ ичидан фуқаро А.Х.нинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида ушбу хонадон аслида фуқаро А.I.га тегишли бўлиб, у ерда ҳеч ким яшамаслиги, тахминан 2018 йилнинг январь ойидан ушбу хонадонда тадбиркорлик мақсадида балиқ кўпайтирилиши, бу ерда марҳум А.Х. ва вояга етмаган фуқаро К.Ш. норасмий равишда ишлаб келганлиги маълум бўлди.

10 апрель куни ҳовлида ҳеч ким бўлмаган пайтда ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида К.Ш.  болға билан А.Х.нинг бош қисмига бир неча маротаба уриб, ўлдирганлиги, сўнг жиноят изларини яшириш учун мурдани ҳовлидаги қудуқ ичига ташлаб юбориб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланган.

Судга оид тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, А.Х.нинг ўлими бир сутка аввал олинган оғир тан жароҳатлари натижасида юзага келган.

Мазкур ҳолат юзасидан 11 апрель куни Яшнобод туман прокуратураси томонидан вояга етмаган К.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши ЖПКнинг 345-моддасига асосан тергов ҳаракатларини давом эттиришлик учун Тошкент шаҳар ИИББ ҲТБга юборилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. К.Ш. тегишли процессуал тартибда ушланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан