Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда UzAuto Motors монополиясига бағишланган стрит-арт пайдо бўлди (видео)
5.09.2021 12:20,  
442

Тошкентнинг Чилонзор туманида @inkUZart тахаллуси билан ижод қилаётган кўча рассоми Абдураҳмон Умаров томонидан чизилган яна бир стрит-арт пайдо бўлди. Бу сафар ижодкор UzAuto Motors компаниясининг монополиясига эътибор қаратган.

Эълон қилинган кадрларда Ўзбекистондаги автосалонларда машина харид қилиш учун юзага келаётган узундан узоқ навбат тасвирланган. Навбат бошида турган инсоннинг қизил бош кийими «шапка» тизимига ишора қилади.

Таъкидланишича, мазкур стрит-арт намунаси эски Америка элчихонаси, Чилонзор савдо маркази яқинида чизилган.

Таъкидлаш керакки, UzAutoSavdo маълумотларига кўра, айни вақтда Lacetti’ни харид қилиш учун навбатда турганлар сони 31 мингга, Cobalt учун 11 мингга етган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан