Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда вакцина ташийдиган махсус машиналар карвони ЙТҲга учради
23.02.2021 14:14,  
353

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда вакцина ташийдиган махсус транспорт машиналари ЙТҲга учрагани акс этган видеолар тарқалди.

 Ушбу ҳалокатга учраган вакцинация ташийдиган  махсус автомобиллар Соғлиқни сақлаш вазирлигига бугун топширилган эди.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати берган дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 23 февраль куни соат 11:30ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус ва Амир Темур кўчалари кесишган чорраҳа яқинида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳудудий бошқармаларга фойдаланиш учун топширилиб, олиб кетилаётган "Changan" русумли автомобиль ҳайдовчиларидан бири кескин тормоз босиши оқибатида ортида ҳаракатланаётган ушбу русумдаги 6 та автомобиллар ҳам кескин тормозланиши юзага келган.

Ҳодиса натижасида 2 та автомобиль техник шикастланган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан