Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда хазина топилди
30.06.2019 14:32,  
59

​Тошкентда улкан хазина топилди. Биргина ​китобининг ўзи — 600 минг доллар!, - деб хабар қилмоқда ЎзА.

Хазина аниқ қаерда ва ким томонидан топилгани хабарда айтилмаган, лекин  унинг қиймати катталиги  ва унинг таркибида қимматбаҳо китоб борлиги айтиб ўтилган.

“Қадимий олтин тангалар, энг қадимий манбалардан дарак берувчи сирли хариталар, диний қўлёзма ва иконалар каби юзга яқин ноёб тарихий қиймати ҳали баҳоланмаган қимматбаҳо улкан хазина Тошкентдан топилди. Хорижликлар биргина тилло суви юритилган китобнинг ўзини 600 минг долларга сотишини сўрамоқда.”, - дейилган хабарда.  

Хазина таркибида  IX -XIX асрлар оралиғида Туркистон ҳудудида, шунингдек, XVIII ва XX аср бошларида Россия ва Европанинг бир нечта мамлакатларида зарб этилган олтин, кумуш ва мис тангалар коллекциялари бор.

Ундан ташқари, хазинада Амир Олимхон даврига тегишли қўлёзмалару, Европа ва Осиё минтақалар тарихидан ҳикоя қилувчи энг ноёб манбалар сақланган.

ЎзА хабарида айтилишига кўра, ушбу хазина бир қанча вақт олдин топилган, лекин баъзи сабабларга кўра у оммага ошкор қилинмаган. Хазинани топиш осон бўлмаган, унда ДХХ ҳам иштирок этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан