Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда янги университет очилади
11.12.2017 13:50,  
314

Тошкентда тез орада янги олий таълим муассасаси — Тошкент давлат геология қидирув университети очилади. Университет халқаро талаблар ва стандартлар асосида геология соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш ишлари билан шуғулланади.

Бугунги кунда ушбу соҳада ишлар анча мураккабдир, соҳада тизимли ёндошув мавжуд эмас, шунингдек олийгоҳлар ва геологик қидирув ташкилотлари билан алоқалар йўлга қўйилмаган.

Талабаларни университетга келгуси йилда қабул қилиш режалаштирилмоқда. Шунинг учун 2018/2019 ўқув йилларида Миллий университет, Тошкент давлат техника университети ва Навоий давлат кончилик институтига геологик мутахассислик ва йўналишлар бўйича талабаларни қабул қилишни тўхтатиш чоралари кўриб чиқилмоқда.

Ушбу олийгоҳларда таҳсил олаётган талабалар янги университетга махсус имтиҳон асосида қабул қилинади. Имтиҳондан ўта олмаганлар олийгоҳ томонидан бошқа талаб қилинадиган йўналишларга тақсимланади.

Янги университетга 3 та олийгоҳлар таълим тузилмаларини ва Олмазор политехника ва стандартизация коллежи бериш кўзда тутилмоқда. Ушбу коллеж Олмазор геологик коллежга айлантирилиб, геологик соҳасига кадрлар тайёрлашга ихтисослаштирилади.

Геологик йўналишларида таҳсил олаётган тингловчилар янгиланган коллежга ўз соҳалари бўйича қабул қилинади, қолганлар эса олийгоҳ томонидан бошқа соҳавий коллежларда таҳсил олишни давом этадилар.

Университетда геология илм фани ва ишлаб чиқариш бўйича замонавий ўқув дастурларни жорий этиш мақсадида уларга минерал ресурcлари институти лабараториялари ва "Гидроингео" ва Хабиб Абдуллаев номидаги геология ва геофизика институти бириктирилади.

Бундан ташқари, университетга бепул тарзда Тошкент вилоятидаги "Оқсоқ ота" ва "Бричмулла" ўқув полигонлари берилади.

Бундан аввал Ўзбекистон президенти республикада геологик қидирув соҳасида махсус олий таълим муассаса очиш зарурлигини айтиб ўтганди. Жумладан, Мирзиёев Давлат геология ва минерал ресурслар бўйича давлат қўмитаси ҳузурида янги олийгоҳни ташкил этиш ташаббусини билдирганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан