Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги айрим автобус йўналишлари вақтинча ўзгарди
5.10.2021 18:43,  
146

Бугун, 5 октябрдан бошлаб Тошкентдаги айрим автобус йўналишлари ҳаркатига вақтинчалик ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизмати хабар қилди. 

Қайд этилишича, “Тошкент-Чирчиқ-Хожикент” йўналишидаги тезюрар электр поездлар ҳаракатини ташкил этиш мақсадида Паркент кўчасидан КҲАЙ кўчасига ўтиш қисмида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши сабаб, автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланган.

Шу муносабати билан, бугун, 5 октябрдан бошлаб 58, 88, 89, 95-сонли автобус йўналишлари қуйидаги кўчалардан ҳаракатини давом эттиради:

•  58-сонли автобус йўналиши Мустақиллик шоҳ кўчасидан Оққўрғон, Катта Дархон кўчалари орқали “Экскаватор заводи” сўнгги бекатигача икки тарафлама;

•  88-сонли автобус йўналиши Паркент кўчасидан Мустақиллик шоҳ ва Оққўрғон кўчалари орқали ҳамда кейинги ҳаракатини ўз йўналишини давом эттирган ҳолда;

•  89 ва 95-сонли автобус йўналишлари шаҳар томон ҳаракатлари Паркент кўчасидан Мустақиллик шоҳ ва Оққўрғон кўчалари орқали Оққўрғон ҳамда Катта Дархон кўчалари кесишган жойдан орқага бурилиб олиб, ўз йўналишини давом эттирган ҳолда (қайтишда ўз йўналишини ўзгартирмаган ҳолда) ҳаракатланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан